Фармонда қайд этилишича, ушбу унвон давлат органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятда қонунийликни таъминлаш, адолатни қарор топтириш орқали инсон қадр-қимматини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан берилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ҳуқуқшунос Убайдулла Мингбоев Судялар ассоциацияси раиси бўлиб, ушбу лавозимга 2022 йилнинг ноябрида қайта сайланганди.
Ўзбекистон судялари ассоциацияси судяларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, суд ҳокимиятининг нуфузини оширишга хизмат қилади.



