Унга кўра, ҳукуматнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

▪️махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун электрон-онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган юридик шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини олиш учун қайта давлат рўйхатидан ўтказилишини амалиётга татбиқ этилади;
▪️юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказишда солиқ ва кадастр маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланади;
▪️Ўзбекистонга саноат соҳасидаги нуфузли халқаро бренд мутахассисларини жалб қилишда йиғим ундирилишидан озод этилади;
▪️миллий брендларни яратиш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни бериш тартиби соддалаштирилади.