Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида энергия ресурсларини ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси аниқланди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қораўзак тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Q.M. МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар кўлга олинган.
Улар МЧЖнинг автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич ускунасига ташқи таъсир кўрсатган. Жами 1,1 миллион куб метр табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланиш оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 2,8 миллиард сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
