Фуқаролар билан мулоқотда ўзини таништириш талаби Миллий гвардия ходимларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Қонунчилик палатасининг маълум қилишича, “Миллий гвардия тўғрисида”ги қонунга тегишли қўшимча қўшилмоқда.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) фуқарога мурожаат этганида ҳамда ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда ўзини таништириши ҳамда фуқарога унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши шарт, дейилади қонунга қўшилаётган янги нормада.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 2017 йил 4 август куни ташкил этилган. 2020 йил 18 ноябрда қабул қилинган Миллий гвардия тўғрисидаги қонун 2021 йил 20 майдан кучга кирган.



