Ўзбекистон қуйидаги халқаро шартномаларга қўшилишни режалаштирмоқда:

Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси (Вена, 1963 йил 21 май);
Ядро авариялари ёки радиациявий авария ҳолатларида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябр);
Ядровий авария ҳақида тезкор хабар бериш тўғрисидаги конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябр);
Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция (Вена, 1994 йил 17 июн).

Бундан ташқари, 2025 йилда қуйидаги қонунларни ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда:

  • "Кимёвий хавфсизлик тўғрисида";
  • "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида";
  • "Радиоактив чиқиндилар билан муомала қилиш тўғрисида".