Ҳужжат билан Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда, хусусан, ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётлари ўрнига ишлаб чиқариш амалиётининг ягона тизими жорий этилиши белгиланган. Бунда ишлаб чиқариш амалиёти давомида ўқувчиларга корхоналарнинг тажрибали ходимлари устоз сифатида бириктирилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини иш берувчилар ва ўқув муассасаси томонидан баҳолашнинг қўшма тизими йўлга қўйилади.


