Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ходимлари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакили билан биргаликда A.И.нинг юртга қайтиши учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Бош консулхона биносида фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Унда хорижий фуқароларнинг Россияда бўлиш тартиби ва шартлари, шунингдек, ушбу мамлакатда ватандошларнинг хавфсиз меҳнат фаолиятини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди.
Фуқаро 21 декабр куни Тошкентга кузатиб қўйилди.



