Кеча давлат раҳбари Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлади.
25 декабр куни Ўзбекистон етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.

Давлат раҳбари амалий ташрифини якунлаб, "Пулково" халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.



