18 декабр куни мактабнинг 9-синфида таҳсил олувчи ўқувчи (ўғил бола) ўзини осиб, жонига қасд қилган. Буни Kun.uz’нинг бир-биридан мустақил икки манбаси тасдиқлади.

Айни шу мактабда бир ой олдин, 18 ноябр куни ҳам шундай ҳолат кузатилган: 11-синфда ўқийдиган ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилган. У ҳам яшаш уйида ўзини осган. Қизнинг ота-онаси шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.

24 май куни эса ушбу мактабнинг 6-синф ўқувчилари дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири сувга чўкиб ҳалок бўлганди.

Ўшанда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини, натижаси бўйича қўшимча маълумот берилишини билдирган эди. Бироқ ҳозирча ушбу ҳолатлар бўйича расмий муносабат берилмади.