2024 йилнинг 6 декабр куни соат тахминан 06:50 ларда Юнусобод тумани Абдулла Қодирий кўчаси 36-уй қаршисида Matiz русумли транспорт воситаси ёниб кетди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи М.О. рул бошқарувини йўқотиб бетон бордюрга тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада автомашинада ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

