Ҳужжат билан Республика ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, шунингдек давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидаги тартиблар назарда тутилган:
"Ўзкомназорат" инспекцияси томонидан "Рақамли назорат" комплекс ахборот тизими орқали алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш;
республика ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказлари реестрини юритиш.
Низомга кўра, алоқа маркази – жисмоний ва юридик шахсларнинг телефон мурожаатларини қабул қилиш ва уларга муносабат билдириш бўйича хизматлар кўрсатувчи ва бунинг учун зарур ташкилий, техник ва бошқа ресурсларга (ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик марказлари) эга бўлган ташкилот ёки бўлинмадир.
Алоқа марказлари қуйидагича баҳоланади:
- 71 баллдан 100 баллгача – "аъло" баҳо ("яшил" тоифа);
- 55 баллдан 70 баллгача – "яхши" баҳо ("сариқ" тоифа);
- 54 баллгача – "қониқарсиз" баҳо (қизил тоифа


