Маълум бўлишича, аёл 2 йил олдин ўрим-йиғим пайтида икки оёғидан айрилган. У янги касб-ҳунарларни ўрганиш билан бирга, ёш ўзбек аёлларига тирикчиликка кўмаклашишни мақсад қилган ва шу боис ўзининг тикувчилик бизнесини очишга қарор қилган.

«У тадбиркорлик ва ресурсларни бошқариш асосларини ўрганди ва 40 дан ортиқ шогирдларни тайёрлашни давом эттирди. Бир неча ой ичида унинг компанияси сезиларли даражада ўсди, бепул устахоналар очди ва ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим-кечак ишлаб чиқариш бўйича шартномалар тузди», — дейилади BBC хабарда.

Шундан сўнг унинг бизнеси ўзи ва бошқа ўнлаб аёллар учун даромад манбаига айланган.

Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи Дилором Йўлдошева Адлия вазирлиги томонидан «Матонат» номли ҳужжатли фильм тасвирга олинган эди. Унда фожиадан сўнг аёлнинг ҳаётини ўзгартириб юборган ҳодисалар ҳақида сўз боради.

Рўйхатда, шунингдек қўшни қирғизистонлик Жанилсинзат Турганбаева ҳам бор.

Фото: BBC

Бишкекдаги этнологик музейни бошқарувчи аёл Қирғизистон маданий меросини сақлаш, жумладан «Манас» достонини сақлаш билан боғлиқ вазифани бажаради.