Ўзбекистонда Конституция куни муносабати билан ҳафтада беш кун ишлайдиганлар кетма-кет уч кун, олти кун ишлайдиганлар икки кун дам олади.
Қонунчиликка кўра, жорий йил 8 декабр — Конституция куни якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2024 йил 9 декабр — душанба кунига кўчирилади.
Шу тариқа:
- 7 декабр, шанба — ҳафтада беш кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни;
- 8 декабр, якшанба — Конституция куни;
- 9 декабр, душанба — барча учун дам олиш куни бўлади.


