Бош прокуратура хабарига кўра, Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги фуқаро Э.Ҳ. маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаган.

Натижада фуқаро 325,4 млн сўмлик электр энергиясини яширин равишда талон-торож қилган. 

Ҳолат бўйича Э.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.