Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1987 йилда туғилган У.И. бошқарувида бўлган Tracker ва 1999 йилда туғилган О.О. бошқарувида бўлган скутер ўзаро тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида скутер ҳайдовчиси тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


