Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жойлашган “С.Н.” МЧЖ тош майдалаш карерини электр ҳисоблагичдан ташқари электр қурилмасига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, мазкур қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 435 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.