16 октябр куни Тошкент вақти билан 23:56 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. 

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила координаталари: 36,56 градус шимолий кенглик, 70,54 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда — 5,8. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 536 км жануби-шарқда.

Ер қимирлаши Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида 2 баллик куч билан сезилди.