Судларга болаларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, қариндошлик, васийлик ёки мерос ва бошқа фуқаролик ҳуқуқлари билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш мақсадида даъво аризалари келиб тушади. Дастурга кўра,  бундай ҳолларда иқтисодий тўсиқлар сабаб бола ҳуқуқларининг таъминланмай қолишига йўл қўйиб бўлмайди. Юқоридаги таклиф бола ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш имкониятини кенгайтиришни назарда тутади.

Хорижий тажрибага эътибор берилса, Россия ва қўшни Қозоғистонда боланинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилган шахслар бож тўлашдан озод қилиниши аён бўлади. Германия ва Буюк Британияда ҳам бундай ҳолатларда агар даъвогар тўлов қобилиятига эга бўлмаса, суд уни бож тўлашдан озод қилиши мумкин.

Партия илгари сураётган мазкур ташаббуснинг амалга оширилиши болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлишини таъкидламоқда.