Шу йил 2-3 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида “Samarkand Marathon 2024” халқаро югуриш мусобақаси ўтказилиши режа қилинган. Шу муносабат билан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ 1-4 ноябр кунлари “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, поезд ҳаракат жадвали қуйидагича бўлади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

Самарқанд 10:20 — Тошкент 12:40

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

Тошкент 14:10 — Самарқанд 16:28

Маълумот учун, “Samarkand Marathon” югуриш мусобақалари хайрия мақсадларида ўтказиб келинади. Унда ҳар бир км югуриб ёки юриб ўтилган масофа учун маълум суммада пул белгиланган.