Қашқадарё вилояти Ғузор туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши вафот этди. 

Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, ЙТҲ 7 октябр куни соат 14:20 ларда Қоратикан маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган. 

Ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги Mercedes-Benz автомобили қаршисидан келаётган ҳайдовчи Қ.С. бошқарувидаги Labo билан тўқнашган.

Оқибатда Labo ичида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.