Экология вазирлиги хабарига кўра, ҳуқуқбузарлар жами 116 дона оқ сила, товон балиқ, зоғора балиқ ҳамда оқ қайроқ овлаган. Оқибатда табиатга 41 млн сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси (ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Рейд давомида топилган 3 та қайиқ ҳамда 2 минг метрдан зиёд лескали тўрлар ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча сақлаш учун Тошкент вилояти Экология бошқармаси омборхонасига жойлаштирилди.
Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга қонуний баҳо бериш учун фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман судига юборилади.



