2026 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажриба асосида 1800 та касбни қамраб олувчи касбий стандартлар ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.
Қуйидагилар миллий малака тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
- халқаро стандартлар асосида Машғулотлар, касб ва лавозимлар миллий классификаторини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш;
- малака рамкалари, касбий стандартлар ва малака талабларини иш берувчи талаблари асосида ишлаб чиқиш, жорий этиш ва ривожлантириш;
- янги авлод касбий стандартлар асосида меҳнат муносабатларини тартибга солиш;
- миллий малака тизимининг норматив-ҳуқуқий, институционал ва услубий асосларини такомиллаштириш;
- норасмий ва информал орттирилган кўникма ва малакаларни тан олиш (Recognition of Prior Learning) тизимини жорий қилиш;
- кўникмаларни прогнозлаштириш (skills anticipation), кўникмаларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш (skills needs analysis), кўникмалар билан боғлиқ камчиликларни ўрганиш (skills gap analysis) воситалари ва методологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


