«Кеча биз ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси дастлабки рўйхатига киритилган «Намуна» ва «Ҳасти Имом» тарихий маҳаллаларида арт-резиденцияларнинг тантанали очилиш маросимини ўтказдик. Бу Тошкентнинг маданий меросини асраб-авайлаш ва ижодий муҳитини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Қайд этилишича, лойиҳа Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ҳамда бошқа мамлакатларнинг ижодкор ва ҳунармандларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Арт-резиденция тажриба алмашиш, маданиятлараро мулоқот ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш платформасига айланади.





Аввалроқ Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан учрашиб, Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжидини реставрация этиш лойиҳасини муҳокама қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил феврал ойи бошларида Тошкент шаҳридаги маҳаллалар ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси дастлабки рўйхатига киритилгани тўғрисида хабар берилганди. Эски шаҳар маҳаллалари маданий қатламларини сақлаб қолиш бўйича дастлабки қадамлар 2019 йилда, Венеция архитектура биенналесида тақдим этилган «Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» лойиҳаси ишлаб чиқилганда амалга оширилган.

