"Барқарор жамият манфаатлари йўлида конституциявий одил судловни мустаҳкамлашда конституциявий судлар ва унга тенглаштирилган институтларнинг ўрни" мавзусига бағишланган тадбирда 14 давлат Конституциявий судларининг юқори лавозимли мутасаддилари, шунингдек, кўплаб кузатувчилар ва таклиф этилган меҳмонлар қатнашди.

Конференция давомида Ўзбекистон делегацияси "Конституциявий адолат тамойиллари", "Тез ўзгарувчан глобал шароитда конституциявий судларнинг роли", "Инсон ҳуқуқлари ва иқлим адолатини ҳимоя қилиш" мавзуларидаги асосий муҳокамаларда иштирок этди.

Конгресс якунлари бўйича конституциянинг устуворлигини таъминлаш ва асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича энг муҳим мажбуриятларни белгилаб берувчи Бангкок декларацияси қабул қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Конституциявий суди 2025-2027 йилларда ААCCга раислик қилишини эълон қилинди. 2025-2027 йиллар давомида ААCCдаги раислик Ўзбекистонда конституциявий бошқарув ва одил судловни илгари суришда истиқболли ёндашувни намоён этиб, мамлакатга Осиё минтақасида конституциявий судларнинг келажагини шакллантиришда муҳим рол ўйнаш имконини беради.