Маҳсулотлар жорий йилнинг 16 сентябр кунидан бошлаб Латвия шаҳарларидаги йирик савдо марказларда сотувга қўйила бошланган.
Ўзбекистон ва Латвия ишбилармон доиралари вакиллари ушбу маҳсулотларни Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларига етказиб бериш ҳажмини янада оширишни режалаштиришмоқда.
Ўзбекистоннинг полиз маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналари Болтиқбўйи мамлакатлари бозорларида сотилаётган ўзбек миллий маҳсулотлари ассортиментини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун минтақадаги йирик импортёр компаниялар билан музокараларни давом эттирмоқда.



