Тадбирда Марказий Осиё бўйича ўтказилган тренинг қатнашчиларига сертификатлар топширилди. “Атлас байрами” доирасида “Ёдгорлик” корхонасида анъанавий мато тўқимачилиги бўйича маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.
Эркин Воҳидов номидаги Ижодкорлар боғида қўшни республикалар ҳамда вилоятлардан ташриф буюрган уста ҳунармандлар ўз асарлари билан қатнашди.








Тўқимачилик фестивали яна 3 кун давом этади. Унда халқ сайли, аския ва катта ашула ижрочилиги, кураш мусобақаси, дорбозлар, қўғирчоқбозлик ва анъанавий тўқимачилик санъатига бағишланган ҳунармандчилик буюмлари намойишлари бўлиб ўтади.
Шунингдек, Марказий Осиё, Европа, Осиё ва Тинч океани минтақасидан ташриф буюрган дизайнерларнинг либослар намойиши, Олтиариқ узуми, Қува анори, қовун сайли, ош тайёрлаш мусобақаси ҳамда халқаро илмий амалий конфренция ўтказилиши режалаштирилган.


