Учрашувда икки мамлакат ўртасида авиақатновлар ҳажмини ошириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилган.
Музокаралар натижасига кўра, China Southern airlines авиакомпаниясининг Пекин – Тошкент йўналишида ҳафталик авиақатновларини 4 тадан 7 тага ошириш, Урумчи – Тошкент йўналишидаги авиақатновларини эса 3 тадан 4 тага ошириш келишилди.
Шунингдек, 2025 йилдан бошлаб Гуанчжоу – Урумчи – Тошкент йўналишида ҳафтасига 3 та авиақатнов йўлга қўйилади.



