Грециянинг марказий қисмидаги қуриётган Морнос кўли остидан 45 йил олдин сув остида қолиб кетган уйлар қолдиқлари пайдо бўлишни бошлади, деб хабар беради Reuters.
Деярли қор ёғмаган қишдан кейин ёзнинг жазирама келиши ва ойлар давомида ёғингарчилик кузатилмагани натижасида Грециянинг аксарият ҳудудида, улкан сунъий кўлларида сув сатҳи тушиб кетди.
«Кундан кунга сув сатҳи тушиб бормоқда», — дейди Дорида муниципалитети мери Димитрис Яннопулос. Унинг қўшимча қилишича, 33 йил давомида бунақа қурғоқчилик кузатилмаган.
Каллио қишлоғи 1980 йилда пойтахт аҳолисининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида яратилган сунъий кўл остида қолиб кетган. Ҳозирда у ерда бўлган уйларнинг ғиштлари чиғаноқлар билан қопланган ҳолда сув юзасига чиқиб қолган.
Грециянинг қурғоқчил Ўрта Ер денгизи иқлими уни глобал исиш таъсирига сезгир қилиб қўйди, бу эса ёзги ўрмон ёнғинларини, жумладан, ўтган ой Афина атрофларида содир бўлган ёнғинларни кучайтирди. Олимларнинг айтишича, иқлим ўзгариши билан боғлиқ экстремал об-ҳаво шароити ҳозирда кўллар сатҳнинг камайишини юзага келтирмоқда.
Атроф-муҳит муҳофазаси вазирлигининг маълум қилишича, 4 миллионга яқин аҳолиси бор Аттикани сув билан таъминлайдиган сув омборларида ичимлик сув ҳажми августда 700 миллион метр кубга камайиб кетган.



