"Ўзбекистон устав иккинчи моддасининг иккинчи ва тўртинчи бандларига мувофиқ қўшилиш тўғрисидаги расмий декларацияни топширгач, 2024 йил 30 август куни ташкилотга расман қабул қилиниб, 138-аъзо давлатга айланганини эълон қилиш мен учун катта шарафдир", – дейилади ташкилот бош директори Аруна Франческа Мария Гужралнинг расмий баёнотида. 

Ташкилотга қўшилиш Ўзбекистонга бой билим ва тажрибани олиб кириш имконини беради. Бу эса маданий меросни асраб-авайлашни қўллаб-қувватлаш бўйича юклатилган вазифани бажаришдаги саъй-ҳаракатларга хизмат қилади.

Ушбу воқеа ташкилотнинг Марказий Осиё минтақасидаги иштирокини кучайтиради. Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзолиги минтақанинг бошқа мамлакатларини маданий меросни сақлаш ва ҳимоя қилиш бўйича миссияга қўшилишга илҳомлантиради.