17 август куни Андижон шаҳар ободонлаштириш бўлими бошлиғи лавозимга тайинланган шаҳарнинг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев бир неча кун ўтиб, ишдан бўшатилди.

Kun.uz манбаси берган ушбу маълумотни Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам тасдиқлади. Ҳокимлик вакилининг бизга маълум қилишича, Раҳматуллаев соғлигидаги муаммо туфайли ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинган.

Дилмурод Раҳматуллаев 2019 йил июн ойида вилоят ҳокими томонидан ўтказилган селектор йиғилишида қаттиқ танқид ва ҳақорат қилинганди. Ўша йили августда ўзига нисбатан фитна уюштирилаётганини айтиб, “Буни қоралайман, лаънатлайман” деб видео эълон қилган ва шундан сўнг ишдан олинганди.