8 август куни Грузиянинг Georgian Airlines авиакомпанияси Хайкоу (Хитой) – Навоий – Тбилиси (Грузия) йўналиши бўйича биринчи чартер юк рейсини амалга оширди.
«Грузия самолёти маҳаллий вақт билан соат 16:43 да Навоий аэропортига қўнди. Анъанага кўра, юк ташувчи самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди», деб хабар берди Uzbekistan Airports.
Қайд қилинишича, Хитойдан Грузияга рейслар ҳафтасига икки марта Boeing 767-300 юк ташувчи самолётларида Навоийда техник тўхташ билан амалга оширилиши режалаштирилган.
Georgian Airlines - Грузиянинг энг йирик хусусий авиаташувчиси бўлиб, штаб-квартираси Тбилисида жойлашган.



