Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими, Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Карантин бўлими ва туман ИИБ биргаликда Қўйлиқ деҳқон бозорида рейд ўтказди. Бу ҳақда Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси хабар бермоқда.

Бозорда жойлашган овқат сотиш шохобчасида санитарита қоидалари қўпол равишда бузилаётгани, бир неча маротаба огоҳлантиришлар ва тарғибот ишлари ўтказилишига қарамасдан, объектда ҳолат ўзгаришсиз қолгани сабабли “овқат бозори”нинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

“Объектда санитария ҳолати яхшиланиб, мутахассислар томонидан талабга жавоб бериши тўғрисида хулоса берилмагунга қадар, овқат бозори иш фаолиятини давом эттирмайди”, – дейилади расмий ахборотда.

Эслатиб ўтамиз, шу йил март ойида Қўйлиқ улгуржи бозори фаолияти тугатилган эди.