Қарши халқаро аэропорти яқинида ёнғин содир бўлди ва ўт ўчирувчилар уни бартараф қилмоқда.

Uzbekistan Airports хабарига кўра, ёнғин Қарши аэропорти яқинида жойлашган «S.Smart» ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида содир бўлган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф қилиш учун тезда етиб келишгани айтилмоқда.

Саноат ҳудудидаги ёнғин ҳаво бандаргоҳи фаолиятига таъсир қилмаган. Таъкидланишича, Қарши халқаро аэропорти нормал режимда ишламоқда.