«Ўзэнергоинспекция» Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, Бўстонлиқ туманида фуқаро Ш.Д. Беш тут маҳалласида жойлашган турар жойнинг электр ҳисоблагичи «электрҳисоб» дастурида йўқлиги сабабли ҳамда ҳисоблагич муҳрланмасдан тармоққа тўғридан тўғри уланиб, 745,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Шу каби, Бўстонлиқ туманида фуқаро К.Х. Шарқ Арча боғи ҳудудида жойлашган турар жойнинг электр ҳисоблагичи «электрҳисоб» дастурида йўқлиги сабабли ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда тармоққа уланиб, 171,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

