Финал баҳсида Kun.uz жамоасини 5:2 ҳисобида енгган Ўзбекистон футбол ассоциацияси турнир ғолибига айланди.
Kun.uz'дан голларга Абдуқодир Тўлқинов ва Юнус Қўшоқов муаллифлик қилди. Сайт жамоаси финалда қуйидаги таркибда ҳаракат қилди: Нормуҳаммад Али Абдураҳмонов, Зиёддин Маматжонов, Азиз Қаршиев, Абдуқодир Тўлқинов, Муҳаммад Комилов, Жавоҳир Хўжаев, Абдусалим Абдувохидов, Маъруфжон Асқаров, Муҳаммадсаид Аҳмедов, Азимжон Бердибеков, Асрорбек Абдуназаров, Юнус Қўшоқов.
«Пахтакор» Championat.Asia жамоaсини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди.
Эътиборлиси, Kun.uz жамоасидан Нормуҳаммад Али Абдураҳмонов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Сайт фотографи Муҳаммаджон Ғаниев финал ва тақдирлаш маросимидан фотожамланма тайёрлади.






































