ИИВ ЙҲХХ хабарига кўра, 29–30 июн кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Амирсой дам олиш масканида ўтказилаётган Sky Camp Бўстонлиқ-2024 фестивали муносабати билан марафон ташкил этиляпти.
Ушбу марафонда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бўстонлиқ тумани ҳокимининг тегишли фармойиши асосида 4Р6 Тошкент—Чирчиқ—Чимён автомобил йўлининг 56-километридан ва мазкур йўлга ўтувчи 4Р12 автомобил йўли 61-километрида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Шу сабабли ҳайдовчилардан Чимён, Амирсой, Билдирсой дам олиш масканларига борувчи фуқароларга Чорвоқ—“Пирамида”—Юсуфхона орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.


