Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 20 июн куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Мирзо Улуғбек туманида «Алишеробод»,«Ижодкор», «Геофизика», «Геологлар», «Сарбон», «Темурийлар», «Чингелди» ҳамда «Иқтидор» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача электр энергияси бўлмайди.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.