"Дунё" хабарига кўра, мулоқот давомида мамлакат олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ўзбекистонлик талабаларнинг академияда амалиёт ўташини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Бундан ташқари, Вистула университетда таҳсил олаётган ватандошлар билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтилди. Дипломатик ваколатхона томонидан университетда таҳсил олаётган ҳамюртларга қаратилаётган эътибор алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан академик алоқалар ўрнатиш ҳамда қўшма тадбирлар ўтказишга қизиқиш билдирилди.