«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ июн ойидан Фарғона водийсини бошқа шаҳарлар билан боғлайдиган қўшимча темирйўл қатновларини йўлга қўяди.
Жумладан, 3 июн кунидан бошлаб 129/130-сонли «Андижон – Термиз – Андижон» йўналишида ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари қўшимча қатнов бажарилади.
Шунингдек, 3 июн кунидан бошлаб 94/92-сонли «Тошкент – Қўқон – Андижон – Қўқон – Тошкент» йўналишида ҳафтанинг душанба ва якшанба кунлари қўшимча қатнов бажарилади.
Бундан ташқари, 6 июн кунидан бошлаб 128/127-сонли «Андижон – Наманган – Самарқанд – Бухоро – Қўнғирот – Андижон» йўналишида ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари қўшимча қатнов бажарилади.



