Март ойида Soliq mobile иловаси фойдаланувчилари томонидан 86 млрд сўм кешбэк йиғилди, шундан 2,2 млндан ортиқ истеъмолчига 57,8 млрд сўм кешбэк тўлашга тасдиқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. 

Қайд қилинишича, тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши, солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб, қолган кешбэк суммалари автоматик тарзда тасдиқлаб борилади. 

Таъкидланишича, март ойида мобил иловада 68,3 млн дона чек рўйхатдан ўтказилган. Бу 2023 йил март ойига нисбатан 23,3 миллионтага кўп. 

Қонунчиликка кўра, истеъмолчилар бир ойда БҲМ 60 бараваридан (20,4 млн сўм) ошмаган харидлари учун 1 фоиз кешбэк олиши мумкин.