Россия президенти Владимир Путиннинг инаугурацияси 7 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Федерация Кенгашининг Конституциявий қонунчилик қўмитаси раҳбари Андрей Клишас қўмита йиғилишида маълум қилди.  

ТАСС хабарига кўра, маросим олдидан, 6 май куни сенаторлар COVID-19 учун ПЗР тестидан ўтадилар. 

Бу Путиннинг президент сифатидаги бешинчи инаугурацияси бўлади. 

Март ойида бўлиб ўтган сайловда Владимир Путинни сайловчиларнинг 87,28 фоизи қўллаб-қувватлаган эди. Сайловчиларнинг 77,49 фоизи (87,5 млн) овоз бериш жараёнида иштирок этди.