Қайд этилишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Зомин давлат қўриқхонасида айиқлар табиий равишда яшайди. Қўриқхона ходимларининг сўзларига кўра, шу кеча-кундузда бу ҳудудда айиқнинг қочиб кетгани ҳолати кузатилмаган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар ёлғон экани маълум қилиниб, аҳолидан ортиқча хавотирга тушмаслик сўралган.