Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота туман бўлими, ДХХ, ИИБ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “Токзор” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи У.О. ўз уйида 6 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 789,8 млн сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



