Ҳужжат билан яйловлар ва улардаги ерости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилмоқда. Бунинг учун тегишли дастур ва ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

Дастур йўналишлари:

  • яйловлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-услубий асосларини такомиллаштириш;
  • яйловлар ва улардаги ерости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини амалга ошириш;
  • яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий этиш;
  • ерости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш.

Шунингдек, 2024-2028 йилларда 21 млн гектардан зиёд яйлов ва пичанзор майдонлари хатловдан ўтказилиб, уларнинг электрон хариталари ишлаб чиқилади.