Шу билан бирга, Core 5G SA ускуналари ва RAN радио қуйи тизимлари етказиб берилади ва ўрнатилади.

NOKIA ускуналарини етказиб бериш билан бир вақтда 5G SA тармоғи учун маҳсулотларни бошқариш ва ҳисоб-китоб функцияларини таъминлаш учун Qvantel (Финляндия) компаниясидан BSS (Business Support System) платформа ускунаси етказиб берилади, ўрнатилади ва ишга туширилади.

HEAD of EUROPE NOKIA раҳбари Dr. Rolf Verner ва Дмитрий Шуков UzReport телекомпаниясига интервю беришди:

Perfectum бош директори Дмитрий Шуков таъкидлаганидек: “Компания Ўзбекистон Республикасида янги 5G SA тармоғини имкон қадар тезроқ ишга туширишни режалаштирмоқда ва тармоқни 2024 йил октябр ойида Тошкент ва Тошкент вилоятида тижорат мақсадларида фойдаланишга топширишни кутмоқда. Компания акциядорлари ва раҳбариятининг қарори 5G SA тармоғи мамлакат фуқаролари ва корпоратив мижозлар учун имкон қадар тўлиқ имкониятларни тақдим этишдан иборат. Бу давлат раҳбарининг сармоядорлар ва бизнес учун қулай шарт-шароит яратиш борасидаги изчил қарорлари натижасида амалга оширилмоқда. Муҳим жиҳати шундаки, мазкур лойиҳа Ғарб молиявий ташкилотлари маблағларини жалб қилиш ҳисобига амалга оширилаётган мамлакат сармоявий муҳитига ишончнинг юқори эканлигини билдиради”.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, Perfectum ва Nokia ўртасидаги мазкур лойиҳа Ғарбий молиявий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан, Ўзбекистондаги «Sanoatqurilishbank» ва бошқа банклар иштирокида молиялаштирилади

Mobile World Congress 2024

Реклама