“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Олмазор тумани Аллон маҳалласида яшовчи 27 ёшли Д.К. ноқонуний майнинг ферма ташкил қилгани аниқланган.
Ушбу майнинг ферма электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиши натижасида жами 126,3 млн сўм миқдорда моддий зарар етказганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (жуда кўп миқдордаги ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



