Маълум қилинишича, 9 феврал куни туман ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида “Беруний” МФЙда яшовчи, 46 ёшли А.Х. яшаш хонадонининг омборхонасида жами 7 килограмм 170 грамм миқдорида наша гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

