Қайд этилишича, самарали антенатал парваришда “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Тиббиёт бригадаси” аъзоларининг ўзаро уйғунликдаги фаолиятини таъминлаш кўзда тутилмоқда.

Демографик ўсишнинг ижобий бошқарувини таъминлаш тизими жорий этилади. Бунда:

  • ҳомиладорликка монеликни аниқлаш бўйича талабларни ва тиббий ҳисобот шаклларини қайта кўриб чиқиш;
  • қариндошлар орасида, эрта (15-16 ёш) ва кеч (35 ёшдан кейин) ҳамда тез-тез ва кўп туғуруқлар олдини олиш дастурини ишлаб чиқиш мўлжалланган.

Туғуруқ ўринлар сони босқичма-босқич яна 4,3 мингтага кўпайтирилади.

Туғуруқ муассасалари мутахассисларининг “Бехатар оналик” клиник протоколлари бўйича билим ва амалий кўникмалари тизимли оширилади.