Қайд этилишича, ҳисобот даврида 21 та назорат органи томонидан 14 533 та ҳолатда текшириш ўтказиш тартиби бузилганлиги аниқланган.
Қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 1 303 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 70 нафар ходимга интизомий жазо қўлланилган.
2023 йилда бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жами 3 387 та таъсир чораси, шундан 33,5 млрд сўмлик 122 та даъво аризаси, шикоят, 113 та тақдимнома, 49 та хулоса, 23 та огоҳнома ва 3 088 та маъмурий қўлланилган.
Натижада, судлар томонидан 21,4 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган ва 79,6 млрд сўмлик ҳисобланган қарздорлик бекор қилинган (ҳисобдан чиқарилган), 16 та қарор ҳақиқий эмас деб топилган.
Шунингдек, киритилган тақдимномалар асосида 140 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилган.



