Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, 2018 йилда Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича кенг кўламли давлат дастури бошланган.
Ушбу ташаббуснинг мақсади - сув ҳавзаси қуриши натижасида юзага келган экологик офат оқибатларини юмшатишдан иборат. Ўтган йилларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги агентлигининг саъй-ҳаракатлари натижасида Орол денгизининг суви қуриган туби ҳудудида чўл ўсимликларидан улкан ўрмонлар барпо этилди.
Яқин кунларда экиш мавсумининг навбатдаги жараёни бошланади.
Сўнгги ҳафталарда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Муҳандислик муҳофазаси ва қурилиш-тиклаш ишлари бош бошқармаси ходимлари томонидан авиация ёрдамида экиладиган саксовул уруғлари тайёрланмоқда.

